«фармон лойиҳаси» тегли мақолалар


Талабалар учун қишки таътил саналарини ўзгартириш таклиф этилмоқда
5 феврал 2022, 16:38

Талабалар учун қишки таътил саналарини ўзгартириш таклиф этилмоқда

Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган президент фармони лойиҳасига кўра, ҳар йили декабрнинг сўнгги 10 кунлиги ва январнинг илк 10 кунлиги оралиғида професссонал таълим муассасалари ўқувчилари ва ОТМ талабаларининг ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътилини ўтказиш таклиф этилмоқда. Унда шунингдек, таътилдан 10 кун аввал авиа ва темирйўл чипталари учун 50 фоизлик чегирма бериш ҳам кўзда тутилган.

Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда
23 июн 2021, 14:03

Манфаатлар тўқнашуви учун жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган мансабдор шахсларга жиноий жавобгарлик белгиланиши кутилмоқда. Антикоррупция агентлигига манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ шартнома, буйруқ ва бошқа ҳужжатларни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома ёки уни ҳақиқий эмас деб топиш бўйича судга даъво киритиш ваколати берилади. 2022 йил 1 январга қадар «Манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2021 йилда яна 5 кунни дам олиш куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда
12 март 2021, 11:44

2021 йилда яна 5 кунни дам олиш куни этиб белгилаш таклиф этилмоқда

Президент фармони лойиҳасига кўра, 14 май ва 31 декабрь кунини қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши мумкин. Бундан ташқари, 15 май, 21 июль, 22 июль кунлари барча ходимларга дам олиш кунлари сифатида эълон қилиниши режалаштирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг